Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мудофаа вазирлиги баскетбол жамоаси Қозоғистондаги чемпионатда совриндор бўлди

Мудофаа вазирлиги баскетбол жамоаси Қозоғистондаги чемпионатда совриндор бўлди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

6—10 декабрь кунлари Қозоғистонда таниқли баскетболчи ва мураббий Кадирбек Успанов хотирасига бағишлаб 2002—2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида баскетбол бўйича халқаро чемпионати ўтказилди. 

Ўтган йили халқаро миқёсдаги танловга айланган ушбу чемпионатда қатнашиш учун Россия Федерациясининг Тюмень шаҳридан иккита – Челябинск, Картали ва Магнитагорск ҳамда Қозоғистондан Атирау, Костанай ва Олмаота шаҳарларидан биттадан жамоалар иштирок этди. Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги спорт клубининг жамоаси ҳам ушбу чемпионатда мамлакат шаънини ҳимоя қилиб, иккинчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

2006 йилдан буён ўтказиб келинаётган турнир аввалига ҳудудий, кейинчалик вилоят миқёсида ўтказилган. Секин-аста барча вилоятлардан танлаб олинган спортчилардан терма жамоа ташкил қилинган. Шундан сўнг турнир халқаро майдонга чиққач, бу йилдан Россия ва Ўзбекистондан ҳам вакиллар иштирок этди.

Жорий йилда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги чемпионатда Тюмень ва Челябинск вилоятлари терма жамоалари яхши ўйин кўрсатди. Биринчи ўрин мезбонларга — Костанай вилояти жамоасига насиб этган бўлса, учинчи ўринни Россиянинг «Тюмень-1» жамоаси эгаллади.

Турнир ғолиблари медаллар, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг