Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги Қарши-Шаҳрисабз йўлидаги автоҳалокат юзасидан ҳамдарлик билдирди

Мудофаа вазирлиги Қарши-Шаҳрисабз йўлидаги автоҳалокат юзасидан ҳамдарлик билдирди

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Кеча 26 ноябрь куни Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва «Ласетти» русумли автомобили иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

 Ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.

«Кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакатимиз фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермасликни, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишни ҳамда Йўл-патруль хизмати ва Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ходимларининг  талабларини сўзсиз бажаришларини илтимос қиламиз» дейилади вазирлик хабарида.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг