Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги қўшинларини тўсатдан текшириш давом этмоқда (фото)

Мудофаа вазирлиги қўшинларини тўсатдан текшириш давом этмоқда (фото)

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишига мувофиқ, 26 ноябрь эрта тонгда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ўқув тревогаси бўйича кўтарилган бўлиб, ҳозирда ҳам унинг доирасидаги ташкилий тадбирлар давом этмоқда.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича,  вазирлик қўшинлари жанговар шайлигини мажмуавий текширишнинг иккинчи босқичида жанговар ҳаракатларни бажаришда белгиланган пунктларга шахсий таркиб ҳамда ҳарбий техникаларнинг автомобиль ва темирйўл техникаси ёрдамида олиб ўтилиши билан қўшинларнинг тезкорлиги ва шайлиги намойиш этилди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шундай қилиб, Мудофаа вазирлиги қўшинлари саккизта полигонга жойлаштирилди. Ўқув машғулотлари бўйича навбатдаги ҳаракатлар «Шўрсу», «Ангрен», «Фориш», Каттақўрғон», «Нуристон», «Термиз» ва «Нукус» полигонларида бўлиб ўтяпти, ҳарбий округларнинг бирлашган гуруҳлари очиқ ҳудудга жойлаштирилди ва махсус операцияларни ўтказиш режалаштирилди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Разведка маълумотлари асосида куч ва воситаларнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Мобил бошқарув пунктларида ишлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Бўлинмаларни бошқариш ва ҳаракатларини мувофиқлаштиришда энг муҳим жиҳат — бу шубҳасиз, барқарор алоқанинг ташкил экани. Қўшинларда алоқанинг узлуксизлиги таъминланган ва мунтазам қўллаб-қувватланмоқда.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шу куннинг ўзида штурм ҳамда қўниш имкониятига эга авиация техникалари ёрдамида шахсий таркибни десантлаштириш масалалари кўриб чиқилди, жанговар самолёт ва вертолётлар асосий аэродромлардан заҳирадаги ҳарбий округларнинг аэродромларига олиб ўтилди. Куч тузилмаларининг бошқарув органлари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатилди.

Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қўриқлов бўлинмалари жанговар ҳолатда хизматни амалга оширишига ўтказилди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Жанговар вазифаларни бажариш пунктларида алоҳида ўқув ҳудудлари ташкил этилди, бу ерда ҳарбий хизматчилар ўзларининг жанговар тайёргарлик борасида кўникмаларини оширяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг