Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам Конституциянинг 26 йиллиги кенг нишонланмоқда

Мудофаа вазирлиги тизимида ҳам Конституциянинг 26 йиллиги кенг нишонланмоқда

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллиги Мудофаа вазирлиги тизимидаги барча ҳарбий округлар, ҳарбий қисмлар ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларида нишонланмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилоятида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев байрам муносабати билан барчани муборакбод этиб, бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларни вазирлик кўкрак нишонлари, эсдалик совғалари ҳамда дипломлар билан тақдирлади. Уларнинг келгусидаги хизматларига зафарлар тилади.

Қуролли Кучлар давлат музейида эса Мудофаа вазирлиги фахрийлари учун байрам тадбири ташкиллаштирилди. Тадбир давомида ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга муносиб ҳисса қўшиб келаётган фахрийларга Мудофаа вазирининг кўкрак нишонлари тантанали равишда топширилди.

Фото:Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шунингдек, Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинларига қарашли ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўртасида «Конституция – бахтимиз қомуси» мавзусида тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлими раҳбари Ўроз Ҳайдар ҳамда шоира Нилуфар Умарова, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби, актёр Исоқ Тўраев иштирок этди. Тадбир давомида байрам муносабати билан бир қанча ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди. Байрам якунида Қарши гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри ва вилоят санъаткорларининг концерт дастурлари намойиш этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг