Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳтожларга ногиронлик аравачаси топширилди

Муҳтожларга ногиронлик аравачаси топширилди

Тошкент вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги адлия органлари томонидан фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш мақсадида сайёр учрашувлар ташкил этилиб, уларни қийнаб келаётган масалалар ўрганилмоқда.

Адлия бошқармаси томонидан Бўстонлиқ туманида ташкил этилган сайёр қабул натижалари бўйича кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш борасида вилоят «Ижтимоий ҳимоя» жамияти билан биргаликда тумандаги 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга жорий йилнинг 30 октябрь куни тегишли амалий ёрдам кўрсатилди.

Жумладан, 4 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, 3 нафар фуқарога даволаниш учун 3 млн. сўмдан пул маблағлари, 3 нафар фуқарога замонавий тикув машиналари берилди ҳамда кам таъминланган оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида 4 нафар фуқароларга 4 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Шу билан бирга, Бўстонлиқ тумани адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 апрелдаги «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриб борилмоқда.

Ҳозирги кунда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича туман ҳокимининг 200 га яқин қарори қабул қилинган. Қарорлар асосида тайёрланган кадастр ҳужжатларининг бир қисми 30 октябрь куни ўз эгаларига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг