Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Мумтоз» тўйхонаси қачон бузилиши маълум қилинди

«Мумтоз» тўйхонаси қачон бузилиши маълум қилинди

«Мумтоз» тўйхонаси Тошкентнинг нисбатан қиммат тўйхоналари сафига киради.

Фото: «Muslim.uz»

Шайхонтоҳур тумани ҳокими Баҳодир Ғойибназаров Тошкентдаги бузилиши кутилаётган айрим йирик объектлар ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ҳоким халқ орасида муҳокамаларга кўп бора сабаб бўлган «Мумтоз» тўйхонасининг тақдирига ҳам тўхталиб ўтган. Унинг маълум қилишича, «Мумтоз» тўйхонаси бузилиши режада бор. Аммо бу яқин йилларда амалга ошмайди, 3-4 йилдан сўнг тўйхона жойи текисланиши лозим.

Белгиланган дастур режасига кўра, айни пайтда тўйхона жойлашган манзилдан айни дамда қурилиш ишлари олиб борилаётган «Сузук ота» мақбараси кўриниб туриши лозим. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Шайхонтоҳур тумани бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи айнан «Мумтоз» тўйхонасида ўтказилган эди.

Шайхонтоҳур тумани бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи жараёнидан фотолавҳа 
Фото: ЎзА
Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг