Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мустақиллик майдонидаги тарихий фаввора бузиладими? Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди

Мустақиллик майдонидаги тарихий фаввора бузиладими? Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолатга изоҳ берди

Фото: «Minbar.uz»

Ижтимоий тармоқлар орқали кутилмаганда Мустақиллик майдонидаги фавворанинг олиб ташланаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Ҳокимлик изоҳига кўра, ҳолат бундай эмас. Ҳозирда бу ерда тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур фавворанинг қурилганига 50 йил бўлган. Ҳозирда унинг айрим жойларида дарз кетган. Агар вақтида таъмирланмаса метрога сув тушиш эҳтимоли бор.

Қолаверса, фаввора у вақтга нисбатдан 8 баробар кўп электроэнергия сарф қилади. Ҳозирги кунда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари сабаб электр янада тежалади.

Шу йил охирига қадар фаввора таъмирланиб, замонавий кўринишда қайта ишга туширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг