Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганда фуқаронинг электрдан 18 миллион сўмдан зиёд қарзи бекор қилинди

Наманганда фуқаронинг электрдан 18 миллион сўмдан зиёд қарзи бекор қилинди

Фото:«Gazeta.uz»

Наманган вилояти, Уйчи туманида яшовчи фуқаро С.Мамадалиева Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига мурожаат қилди.

Мурожаатда айтилишича С.Мамадалиева хонадонига уланган ноқонуний электр энергияси учун 2019 йил 9 февраль куни МИБ ходимлари далолатнома тузган. Далолатномада фуқарога энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баробар яъни 20 миллион 24 минг сўм жарима солингани маълум қилинган. Фуқаро ушбу ҳолат бўйича адвокат И.Хожиевга мурожаат этади.

И.Хожиев ушбу мурожаат юзасидан ўрганиш ишларини олиб боради ва фуқарога 19 миллион 296 793 80 тийинга туширганлигини билдириб ўтади. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро С.Мамадалиева Уйчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ижро этувчи аппаратидан амалий ёрдам сураб мурожаат этган.

Туман жамияти ходимлари фуқаро хонадонига бориб ўрганди. Натижада ҳақиқатда хонадондаги электр, хисоблагич тармоғидан ўтмаган, тармоқ очиқ холда бўлганлиги очиқда турган бир электр каробкасидан хисоблагичдан ўтмаган, иккинчи каробка тармоққа тортилган бўлганлиги аниқланди, шу билан бирга хонадонда 1 та лампочка, 1 та иситгич , 1 та тен, 1 та аристон мавжудлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Уйчи туман электр таъминоти корхонаси мутахассислари ва МИБ ходими томонидан далолатнома бўйича қайта хисоб-китоб қилинади. Ҳисоб-китоб натижасига кўра, истеъмолчининг қарзи 484 550 минг сўмни ташкил этди. Бундан кўриниб турибдики, 18 миллион 640 минг сўм маблағ истеъмолчи фойдасига ҳал этиб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг