Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда ўта нозик операция тиғсиз ўтказилди

Наманганда ўта нозик операция тиғсиз ўтказилди

Фото: «Namangan Today»

Янгиқўрғонда Наманган вилоятида биринчилардан бўлиб қатор юқори технологияли жарроҳлиқ амалиётлари муваффақиятли ўтказилди. Бу ҳақда «Namangan Today» хабар берди.

Туман марказий шифохонасида вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, вилоят кардиология маркази ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг таниқли шифокорлари томонидан тўртта энг юқори технологик жарроҳлик операцияси муваффақиятли амалга оширилди.

Шошилинч тиббий ёрдам бўлимида якунланган жарроҳлик амалиёти ҳозирга қадар республикамиздаги ҳеч бир туманда бажарилмаган эди. Вилоят кардиология марказидан келган тиббиёт фанлари номзоди Нуриддин Баҳриддинов ва марказ кардиология бўлими мудири Абдусалом Хўжамбердиев беш ёшли Абдулло Маҳмуджоновнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлдилар. Юрак туғма нуқсони билан дунёга келган бемор болада очиқ артериал томирни боғлаш жарроҳлик амалиётини сифатли ўтказишди.

Шуниси эътиборга моликки, операция жараёнлари нафақат маҳаллий шифокорларга, барча туманлардан келган кардиологлар ва жарроҳларга «Маҳорат дарси» сифатида онлайн тарзда кўрсатиб борилди. Таниқли жарроҳ Толибжон Мамадумаров мутахассисларга амалиётнинг нозик ва мураккаб жиҳатлари ҳақида тушунча бериб турди.

Шу ерда энг замонавий лапроскопик аппарат ёрдамида тиғсиз операция ҳам амалга оширилди. Наврўзобод маҳалласида яшовчи Жамила Қодировага сурункали тош холецисти касаллиги азоб берар эди. Шифокорларнинг саъй-ҳаракати билан хасталик бартараф этилди. Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлими мудири Ғовсиддин Мамадалиев ҳамкасблари билан лапроскопик холецистит-эктомия амалиётини ўта сифатли бажаришга эришди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг