Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Намангандаги иш ва ўқиш фаолияти 1 дақиқалик сукут билан бошланди

Намангандаги иш ва ўқиш фаолияти 1 дақиқалик сукут билан бошланди

Фото: «President.uz»

Наманган вилоятидаги барча меҳнат жамоалари, ўқув муассасаларида 2018 йил 20 январь куни иш ва ўқиш фаолияти Қозоғистон Республикасининг Оқтўба вилоятида рўй берган автобус ёнғинида ҳалок бўлган ҳамюртларимиз хотираси учун бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Аввал хабар қилинганидек, эълон қилинган рўйхатга кўра, ҳалокат қурбонларининг 22 нафари Тўрақўрғон ва 8 нафари Косонсой туманидан бўлиб, уларнинг оила аъзоларига ҳокимликлар ва кенг жамоатчилик томонидан зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда Қозоғистондаги фожиа қурбонларининг оиласига моддий ёрдам акцияси бошланган эди. Ушбу хайриянинг биринчи кунида 60 миллион сўмдан ортиқ пул йиғилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг