Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наманганлик олим АҚШнинг нуфузли мукофотига лойиқ кўрилди

Наманганлик олим АҚШнинг нуфузли мукофотига лойиқ кўрилди

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Жанубий Кореянинг «Ённам» университети профессори, наманганлик ёш иқтидорли олим Алишер Дадаханов АҚШнинг нуфузли «Marquis» ноширлик уйининг халқаро Алберт Нелсон Маркуис номидаги «Marquis Who’s Who in the World» мукофотига сазовор бўлди.

«Marquis Who’s Who in the World» — қисқача таржимаи ҳолларни ўзида мужассам қилган АҚШнинг қатор каталоглар нашри ҳисобланади. Мазкур каталогдан дунёдаги бизнес, юриспруденция, фан, тиббиёт, санъат, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларнинг юқори малакали етакчи мутахассислари ўрин олган.

Бундан ташқари, Алишер «Ённам» университети бўйича ҳар сместр охирида талабалар томонидан професссор-ўқитувчиларнинг дарс бериш маҳоратини баҳолаш рейтинги кўрсаткичида 885 нафар профессор-ўқитувчи ўртасида таълим бериш бўйича энг кучли 5 фоизлик профессорлар қаторидан ўрин олди.

Маълумот учун, у Тошкент давлат шарқшунослик инстутини битириб, сўнгра Жанубий Кореянинг «Ённам» университетида «Бизнес бошқаруви» йўналишида таҳсил олди ҳамда магистр даражасига эга бўлди. Магистратурани тамомлагач, Алишер ўзи ўқиган университетда докторлик диссертациясини муваффақиятли тарзда ёқлаб, 30 ёшида фалсафа доктори даражасига сазовор бўлди.

Алишер ўзи ёш бўлишига қарамасдан, ҳозирда 3 нафар докторант, 4 нафар магистр талабаларга мураббий сифатида илмий раҳбарлик қилмоқда. У шогирдларига ўзининг илмий тажрибаси орқали бизнес бошқарувида илмий мақола ва диссертациялар ёзиш сирларини ўргатмоқда.

Айни кунларда у Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг «Менежмент» факультети профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун халқаро бизнес ва менежмент соҳаси бўйича инновацион ғоялар мавзуида онлайн тарзида дарс ўтишни режалаштирмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг