Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нархни тушириш учун таннархни пасайтириш керак — Ҳоким

Нархни тушириш учун таннархни пасайтириш керак — Ҳоким

Тошлоқ туман Халқ депутатларининг навбатдаги кенгаши озиқ-овқат хавфсизлиги масаласига бағишланди. Дастлаб туман ҳокими Абдуқаҳҳор Жўрабоев кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳисобот бериб ўтди.

— Нарх-навони барқарор ушлаш учун маҳсулотни тўғридан-тўғри растага етиб бориши муҳим. Шунга эришиш учун кўчма дўконларни ўрнатиш ишларини олиб боряпмиз.

Кимдир даласида, яна кимдир эса уйида қорамол боқади. У молини бозорга олиб чиқиб сотади, даллол олиб, қассобга сотади. У кейин сўйиб, улгуржи нархда сотади. Чакана савдога етиб боргунга қадар маҳсулот қўлма-қўл бўлиб, нархи ошиб кетади. Кўчма дўконлар ўрнатилган тақдирда фермерлар бозорга дарҳол маҳсулот чиқариши мумкин. Шунинг ортидан нархни туширишга эришмоқчимиз. Фермер 50 минг сўмдан гўшт сотса ҳам, фойда олади. Бозор талаб ва таклифдан келиб иборат.

Туманда 51 та МФЙ мавжуд ва уларнинг барчасида енгил конструкцияли дўконлар ўрнатишни режалаштирганмиз. Бу дўконларда гўштдан ташқари ун, шакар ва ёғ ҳам сотилади.

Украинадан арзон нархда шакар олиб келиш бўйича олиб бордик. У ердаги элчимиз орқали шакар ишлаб чиқарувчи корхона билан боғландик. Ҳисоб-китобларга кўра, тадбиркорларимиз Украинадан шакар олиб келиб, 4 минг сўмдан сотса ҳам, даромад қилиши мумкин бўлади, — деди туман ҳокими.

Кенгаш давомида журналистлар Абдуқаҳҳор Жўрабоевга савол билан мурожаат қилишди.

— Шакар нархини 4 минг сўмга туширишга сўз бердингиз. Ваъда қачон амалга ошади?
— Бу бўйича шартнома қилинган, айни вақтда импортни амалга оширадиган тадбиркорлар томонидан пул ўтказиш бошланган. Маҳсулотни 10 кун ичида олиб келиш имкони бор. Элчихона орқали украиналиклар билан музокара ўтказганимизда, темир йўл орқали олиб келиш узоққа чўзилишини маълум қилишди. Шу сабабли транспортировка юк автомобиллари орқали амалга оширилади. Бунга 4-5 кун вақт кетади. Давлатимиз томонидан божхона борасида ҳам имтиёзлар берилган. Шундай экан, нари-бериси 10 кун ичида арзон шакар савдога чиқарилади.

— Пахта кластерлари томонидан чигитдан ёғ ишлаб чиқариш бошлангач нарх тушиши айтилган эди. Қачон нарх тушади?
— Ҳозирги кунда чигитни қайта ишлаш ҳаракати бошланган, корхона 1000 тонна чигитдан ёғ олишга тайёр. Аммо гап шундаки, кластерлар ишлаб чиқарган ёғни дарҳол савдога чиқаришга ҳаққимиз йўқ. Аввал биржада ким ошди савдосига қўйилиши шарт. Натижада тадбиркорлар нархни кўтариб юборади. Шу масалада таклиф билан чиққандимки, ёғни дарҳол савдога чиқариш керак. Агар биржа орқали эмас, тўғридан-тўғри сотиш имконига эга бўлсак, бир литр ёғни 9 минг сўмдан ҳам, 10 минг сўмдан ҳам сотиш мумкин.

Озиқ-овқат маҳсулотларини тўғридан-тўғри сотишни йўлга қўйиш керак. Биржа орқали бўлса ҳам инсоф билан сотилса, аҳолига анча фойда бўлар эди. Кластерларга турли имкониятлар берилди, шундай экан, энди у чиқарган маҳсулотни қиммат нархда сотсак, тўғри бўладими? Биз маҳсулотларни арзон нархда сотишни йўлга қўйишимиз керак.

Фарғона вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев:
Президент озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича селектор йиғилиши ўтказгандан сўнг энг аввало ҳисоб-китоб билан шуғулландик. Яъни, ҳудудларнинг кучли ва кучсиз томонларини ўргандик, ўсиш нуқталарини аниқлашга ҳаракат қилдик. Масалан, Сўхда картошка, бошқа жойда эса гуруч яхши етиштирилади. Шунингдек муаммоли аниқланди.

Тошлоқ мисолида айтадиган бўлсак, чорвачилик соҳасида туманда 43 та фермер хўжалиги бор ва уларда 2534 бош қорамол боқилиши лозим эди. Аммо айни вақтда 1094 та мол борлиги аниқланди. Айтайлик, битта фермер хўжалигида 300 бош қорамол бўлиши керак, аммо унда 30 та бор холос. Қайсидир фермерда чорва учун лозим бўлганидан ортиқча ер бўлса, бошқасида етишмовчилик мавжуд. Биз тақсимотни тўғри амалга оширишимиз лозим.

Сабзавот масаласини оладиган бўлсак, Тошлоқда парранда 70 фоиз, балиқ эса 60 фоизга таъминланган ҳолос. Биздаги маълумотларга кўра, Тошлоқда 30 та балиқчилик хўжаликларининг фақат 30 фоизида балиқ боқилмоқда холос.

Биз гўшт ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархини туширмоқчи бўлсак, аввало унинг таннархини пасайтиришимиз шарт. Айни вақтда вилоятда Жаҳон банки томонидан ажратилган 50 миллион доллардан ортиқ кредит мавжуд. Биз бу маблағни айнан керакли соҳага йўналтиришимиз шарт. Узоқ муддатли истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига эришиш учун маҳсулот таннархини пасайтириб, ишлаб чиқаришни кўтариш керак.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг