Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Наталия Герман: «Ўйлайманки, Ўзбекистон очиқлик сиёсатини давом эттиради...»

Наталия Герман: «Ўйлайманки, Ўзбекистон очиқлик сиёсатини давом эттиради...»

Фото:«Xabar.uz»

БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Наталия Герман кеча расмий ташриф билан Тошкентга ташриф буюрди.

Наталия хоним бутун ўзбекистонликларни ва хусусан президент Шавкат Мирзиёевни мамлакат тарихида илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Инсон ҳуқуқлари кенгашига аъзо бўлгани билан табриклади. БМТ Бош котибининг расмий вакили сифатида Наталия Герман  Xabar.uz мухбирига кичик интервю берди.

- Ўзбекистон ўз тарихида биринчи марта БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига аъзо бўлди. Нима деб ўйлайсиз, ташкилотга аъзо бўлиш Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун ҳам муҳимми?

- Албатта, муҳим. Инсон ҳуқуқлари кенгаши БМТнинг миссияларини тарғиб қилади. Бу ташкилотга аъзо бўлиш оддий масала эмас. Ташкилотга аъзо бўлган давлатга БМТнинг ишончи ошади. БМТ бундай давлатларга доимий тарзда инсонпарварлик ёрдамларини бериб туради. Аъзо бўлмаган давлатларга ҳам ёрдам беради, албатта (кулади). Умуман олганда айтинг-чи, бугунги кунда инсонпарварлик қайси давлат учун муҳим эмас? БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши инсонпарварликни тарғиб этувчидир.

- Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги барқарорлиги ва тинчлигида тутган ўрни ҳақида БМТ Бош котининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили сифатида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида энг аҳолиси кўп мамлакат ҳисобланади. Бундан ташқари Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан ҳам чегарадошдир. Бундан ташқари президент Шавкат Мирзиёевнинг яхши қўшничилик сиёсати туфайли мамлакат минтақада янада кўпроқ рол ўйнамоқда. Мамлакатингизнинг минтақа тинчилигида тутган ўрнини юқори баҳолайман. Ўйлайманки, Ўзбекистон очиқлик сиёсатини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Наталия Герман Молдова сиёсатчиси ва 2017 йилдан бери БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили ҳисобланади. 2016 йил феврал ойида у Пан Ги Мундан сўнг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиблигига номзоди сифатида кўрсатилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг