Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоий шаҳрида биринчи «Coworking маркази» очилди

Навоий шаҳрида  биринчи «Coworking маркази» очилди

Фото: Ёшлар медиа маркази

2005 йил Брэд Ньюберг дастурчи бўлиб қолиш ҳамда офисда тер тўкиб ишлаш ўртасидаги саволга энг оптимал ечим – икки офисни бирлаштирди ва шу орқали дунёдаги биринчи Коворкингга асос солди.

Бир неча йиллардан сўнг коворкинг оммалашиб бутун дунё бўйлаб тарқалди. Бугунги кунда бир вақтнинг ўзида стартапчилар ҳамда дастурчилар биргаликда ишлайдиган коворкинг офислари барча йирик шаҳарларда мавжуд.

Фото: Ёшлар медиа маркази

Жумладан, Навоий шаҳрида ҳам биринчи «Coworking маркази» биноси фойдаланишга топширилди. Вилоят ҳокими Кобул Турсунов, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этган ушбу маскан ёшларнинг ҳаётга янгича ёндашуви, замонавий фикрлар, инновацион ғоялар шаклланадиган, ҳаётга татбиқ этиладиган марказ бўлишидан далолат беради.

Ёшлар медиа марказининг маълумот беришича, Тадбиркор Суннатилло Исроилов  2млрд 200 млнга қурган ушбу бино 4 қаватдан иборат. 1 қаватида «Coworking маркази», қолган қаватларида аёллар учун фитнес клуб ҳамда чет-эл инвесторлари учун барча қулайликларга эга офис ташкил этилади. Ушбу бинонинг қолган қаватларида иш бошланса жами 20 нафар ёш иш билан таъминланади.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг