Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда 5 та замонавий давлат хизмат кўрсатиш марказлари қурилмоқда

Навоийда 5 та замонавий давлат хизмат кўрсатиш марказлари қурилмоқда

Айни дамда аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш учун Навоийда иккита марказ замонавий ва барча қулайликларга эга бинода фуқароларга хизмат кўрсатмоқда. Ушбу икки марказлар Навоий шаҳри ва Конимех туманида жойлашган.

Эндиликда Навоий вилоятининг 5 та ҳудуди — Нурота, Учқудуқ, Хатирчи, Навбаҳор, Қизилтепа туманларида ҳам хизмат кўрсатиш марказларини қуриш ишлари бошланган.

Учқудуқ туманида ажратилган 0,30 гектар ерга маҳаллий бюджет ҳисобидан бино тикланиб, мазкур объектда «Кўхинур-2018» МЧЖ қурувчилари меҳнат қилмоқда. Худди шундай Нурота туманида ҳам янги қурилиш ишлари бошланиб, мазкур бино ҳам маҳаллий бюджет ҳисобидан тикланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг