Навоийда эҳтиёжманд оилаларга 1110 та маиший техника воситаси тарқатилди

Навоийда эҳтиёжманд оилаларга 1110 та маиший техника воситаси тарқатилди

Фото: «Xabar.uz»

Навоий вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан олис, чекка қишлоқларда истиқомат қиладиган, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар вакилларига шу кунгача 1110 та маиший техника воситаси  топширилди. Шундай тадбирлардан бири Нурота туманида ҳам уюштирилиб, туманнинг чўл ҳудудида яшовчи, кам таъминланган оилалари вакилларига 65та газ плитаси ва баллони тақдим этилди.  

Ушбу ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги «Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори  ижроси доирасида амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, вилоятдаги 58 нафар фуқарога тиббий эҳтиёжлари учун 108 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди. Юзга яқин оилаларнинг уй-жойларини таъмирлашга 832 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Шуҳрат Нормуродов

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг