Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳарбий хизматчилар Наврўзни янги уйда кутиб олишди (фото)

Ҳарбий хизматчилар Наврўзни янги уйда кутиб олишди (фото)

Фото: «ЎзА»

Қарши шаҳрида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари учун бунёд этилган 48 хонадонга мўлжалланган 4 қаватли уй фойдаланишга топширилди, деб хабар берди «ЎзА».

Наврўз байрамига ушбу муносиб совға «XXI asr» қурилиш фирмаси  мутахассислари томонидан ҳозирланди.  Хоналари кенг ва ёруғ, замон талаблари асосида жиҳозланган шинам турар-жойлар айниқса бекаларга манзур бўлди. Уй олдида ташкил этилган болалар майдончаси кичкинтойларнинг жисмонан бақувват улғайишларига хизмат қилади.

Турар-жой биноларининг очилиш маросимида сўзга чиққанлар  мамлакатимиз Қуролли Кучлари қудратини ошириш, ҳарбийлар турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларни эътироф этдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг