Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нефрология ва буйрак трансплантацияси марказига янги директор тайинланди

Нефрология ва буйрак трансплантацияси марказига янги директор тайинланди

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди.

Ботир Даминов Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори лавозимини сақлаган ҳолда Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Унга юқори малакали ва сифатли, халқаро талабларга мос келадиган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган технологик моддий ва илмий базани, ушбу йўналишдаги мактабни шакллантириш, ихтисослик бўйича касалликларни профилактика қилиш, ташхис қўйиш ва уларни даволаш, жумладан, аҳолига юқори малакали нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш, шунингдек, буйрак трансплантацияси амалиётини янада такомиллаштириш каби долзарб вазифалар юкланди.

Шунингдек, соҳа бўйича етук кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг хорижий етакчи тиббиёт муассасалари ва клиникаларида малака оширишларни ташкил этиш, илғор усул ва инновацион технологияларни амалиётга жорий этиш, минтақаларда зарур профилактик ишлар ўтказишда кўмаклашиш каби йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг