Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нега бизнинг паспорт яшил рангда? Дунёда қандай тусли паспортлар бор?

Нега бизнинг паспорт яшил рангда? Дунёда қандай тусли паспортлар бор?

Дунё паспортлари

Фото: «travelwithpedro.com»

Паспортлар дунё бўйича фақатгина тўрт хил рангда экан. Ҳар бир давлат паспорт муқоваси учун ушбу ранглардан бирини танлаганининг ўзига хос сабаблари бор, албатта. «AdMe.ru» буни таҳлилий ўрганди. Агарда аэропортда узоқ вақт навбат кутиб зериккан бўлсангиз, ушбу постни эсласангиз кифоя.

Қизил

Жуда кенг тарқалган ранг. Словения, Хитой, Россия, Латвия, Руминия, Польша, Грузия фуқаролари мазкур рангдаги фуқаролик паспортига эга. Хорватиядан ташқари Евроиттифоқ давлатлари ҳам тўқ қизил ва қизил рангнинг бошқа тусларига тегишли муқовадаги ҳужжатга эга. Туркия, Македония ва Албания давлатлари эса ўз паспортларини бир неча йил аввал қизил рангли паспортларга алмаштирган.

Кўк

Кўк муқова «янги дунё» рамзи ҳисобланади. У қизилдан кейин кўп тарқалган ранг саналади. Мазкур рангдан Кариб давлатларининг 15 таси фойдаланади. Жанубий Америка давлатларида эса кўк ранг савдо ҳамкорлик рамзи саналади. Бразилия, Аргентина, Парагвай давлатларида кўк рангли паспорт амалда. Шунингдек, АҚШ фуқаролари ҳам 1976 йилдан бошлаб кўк паспортга эга бўлган.

Яшил

Мазкур рангдаги паспортлар мусулмон давлатларида амалда. Масалан, Марокаш, Саудия Арабистони, Покистон. Яшил ранг пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васалламнинг севимли ранги бўлиб, тириклик ва табиат ранги саналади. Яшил рангнинг турли тусларидан Ғарбий Африка давлатлари — Буркина Фасо, Нигерия, Нигер, Сенегал ва бошқа бир қанча давлатлар ҳам фойдаланади.

Қора

Қора рангдаги муқовага эга паспорт жуда кам учрайди. Мазкур рангдан Африканинг айрим давлатлари фойдаланади. Масалан, Ботсвана, Замбия, Бурунди, Габон, Ангола, Чад, Конго, Малави ва бошқа давлатлар. Шунингдек, Янги Зеландиянинг миллий рамзи қора ранг бўлгани боис мазкур давлат ҳам қора муқовали паспортга эга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг