Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ниҳоят. Тошкентдаги автобусларда кондиционер ишлай бошлади

Ниҳоят. Тошкентдаги автобусларда кондиционер ишлай бошлади

Фото: «Uz24.uz»

Тошкент кўчаларида ҳаракатланаётган йўловчи автобусларида кондиционерлар ишлай бошлади. Бу ҳақда «UZ24» ўқувчилари хабар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Тошшаҳартрансхизмат» ўтган йилнинг октябрь ойидан пойтахт жамоат транспорти тарихида илк бор кондиционерлар билан жиҳозланган 80 та «СамАвто» автобусларини олиб келганди. 2019 йилда эса яна 200 та ана шундай автобуслар пойтахт кўчаларида ҳаракатланиши маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг