Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нобел»да жанжал

«Нобел»да жанжал

Нобел мукофотига адабиёт йўналиши бўйича номзодларни тавсия қилувчи Швеция академиясининг доимий котиби Сара Даниус истеъфога чиқди. Бу ҳақда «Euronews.com» сайти хабар тарқатган.

Сара Даниус академия ишончини йўқотганини ва бу даргоҳнинг келажаги учун шундай қарорга келганини айтган.

Бу жанжал академия аъзоларидан швециялик шоир Катарина Фростенсоннинг турмуш ўртоғи академия фаолиятига оид махфий маълумотни оммага ошкор қилгани ҳамда бир неча марта жинсий зўравонликка қўл ургани оқибатида бошланган эди.

Аниқланишича, 20 йил мобайнида 7 кишининг Нобел мукофотини олиши ҳақидаги хабар лауреатлар номи эълон қилингунга қадар тарқалиб кетган.

18 нафар аъзоси бўлган академия мукофотга номзодларнинг номини сир сақлар эди.

Нобел жамғармаси мутасаддилари академия аъзоларини қаттиқ танқид қилиб, уларни мукофот нуфузига путур етказишда айблади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг