Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳар бир ҳудудга нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш учун 1 млн. доллар ажратилади

Ҳар бир ҳудудга нодавлат тиббиёт муассасаларини ривожлантириш учун 1 млн. доллар ажратилади

Фото: «Med.uz»

Республиканинг ҳар бир ҳудуди учун 1 миллион АҚШ доллари миқдорида ресурс ажратилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг «Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги қарорда сўз боради.

Ҳужжатда хусусий тиббиёт ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватлашга алоҳида урғу берилган. Хусусан, «Асака» акциядорлик-тижорат банки қошида ташкил этилган нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармасига ҳар бир ҳудуд учун ҳажми 1 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган навбатдаги 14 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги транш кредит маблағларини ажратиш назарда тутилган.

Бунда нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш, хусусий тиббиёт ташкилотлари шифокорларини малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юборишга ҳамда нодавлат тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга қаратилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларига хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилган.

Эслатиб ўтамиз, қарор билан 2018—2019-йилларда хусусий тиббиёт ташкилотларини ташкил этиш ва фаолиятини кенгайтириш бўйича лойиҳаларнинг тиббий ихтисослик турлари, молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари кўрсатилган манзилли рўйхати тасдиқланган.

Қарор Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 29 декабрда имзоланган. Унинг матни ЎзАда эълон қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг