Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ноқонуний автошина савдосига барҳам берилди

Ноқонуний автошина савдосига барҳам берилди

Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармасининг солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими томонидан ташкил этилган навбатдаги назорат тадбирида Хўжайли туманида истиқомат қилувчи фуқаро Д.Ш.ноқонуний равишда чет элда ишлаб чиқарилган 12 турдаги автотранспорт шиналарини сотиш билан шуғулланиб келганлиги аниқланди.

 Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берди.

Натижада фуқаро Д.Ш.нинг жами қиймати 114 млн. 650 минг сўмлик 12 турдаги 477 дона шиналари савдосига чек қўйилиб, масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг