Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Божхоначилар ноқонуний олиб кирилаётган телевизорларни тўхтатиб қолдилар

Божхоначилар ноқонуний олиб кирилаётган телевизорларни тўхтатиб қолдилар

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Фарғона туманининг чегарадош ҳудудида тезкор тадбир ўтказди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати. 

Тадбир давомида юртимизга умумий қиймати 24,2 миллион сўмлик 22 дона «FULL HDTV» номли телевизорларни ноқонуний олиб кирилишини олди олинган.

Шунингдек, тезкор тадбир давомида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи Ю.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада унинг уйидан божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, жами 32 дона умумий қиймати 37 миллион сўмлик «Yasin» ва «LED HD TV» номли телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилиётгани маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг