Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Норин туманида янги Давлат хизматлари маркази ишга тушди

Норин туманида янги Давлат хизматлари маркази ишга тушди

Норин туманида қурилиб фойдаланишга топширилган давлат хизматлари маркази ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда ДХМнинг Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати хабар берди. 

Янги иншоотда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд бўлиб, инвесторлар учун хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона белгиланган иш вақтида аҳоли химатига шай. Норин туман давлат хизматлари марказида илгари туман ер-мулк кадастр биносида аҳолига хизмат кўрсатиб келар эди. Шароитлар етарли даражада эмаслиги боис, фуқароларни қабул қилиш, мурожаатларини тез ва сифатли амалга оширишда қийинчиликларга дуч келарди. 

Давлат хизматлари маркази туман аҳолисига 80 турдан ортиқ хизматларни кўрсатади. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг