Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Норози бўлсангиз юқорига ёзинг дейди. Юқорига ёзсанг...»

«Норози бўлсангиз юқорига ёзинг дейди. Юқорига ёзсанг...»

Фото: «Xabar.uz»

Сиз кўриб турган суратларда  Сурхондарё вилояти Ангор тумани Охунбобоев МФЙ «Фидокорлар» кўчасининг қиш ва баҳор ойларидаги оддий манзараси акс эттирилган.

Фото: «Xabar.uz»
Фото: «Xabar.uz»

Аҳвол юзасидан  туман, вилоят ҳокимлигига неча бор ёзилди. Жавоблар  деярли бир хил, қисқа ва лўнда ваъдадан сўнг: «Агар ушбудан норози  бўлсангиз юқори ташкилотга мурожаат қилишингиз мумкин»,  дейиш унутилмайди.

Юқорига ёзасиз. Бироқ шикоятингиз айланиб-айланиб яна қуйига — Сизга юқорига ёзиш мумклигини эслатган ташкилотга тушади.  У эса аввал юборган жавобини қайта кўчиради.  Хат сўнгида яна ўша эски гап: «Ушбудан норози бўлсангиз юқорига...»

Ариза-мурожаатлар «юқоридан — қуйига, қуйидан юқорига» айланаверади,  фасллар ўтаверади: қиш, баҳор, ёз, куз...

Ёзнинг жазирамасида тупроғу чангга тўлган кўча кузга бориб, лойга, ботқоққа айланди. Энди бу кўча истиқомат қилувчи ёши улуғ нуронийлар, ёш болаларнинг аҳволини тасаввур қилаверинг. Пиёда юриш катта заҳмат бўлган кўчага «Тез ёрдам» киришини кўз олдингизга келтира оласизми? Бошқасини қўйинг...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг