Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Носоз маиший техника сотиб олган фуқароларга ёрдам берилди

Носоз маиший техника сотиб олган фуқароларга ёрдам берилди

Истеъмолчилар федерация носоз моллар сотиб олган фуқароларга ёрдам беришда давом этмоқда. 

Навоий шаҳрида яшовчи фуқаро Д. Ёдгорова мурожаатига биноан “Мега электроника” МЧЖ савдо дўконидан сотиб олинган сифатсиз кир ювиш машинасига тўланган 2 миллион 450 минг сўм пул миқдори ундириб берилди.

Шу шаҳарда истиқомат қилувчи Г. Тўрабоева томонидан берилган аризага кўра 1 миллион сўмга сок чиқаргични бир йил кафолати билан ҳарид қилган. Аммо йил тўлмай сок чиқаргич носоз ҳолатга келади. Мурожаат юзасидан Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят бирлашмаси ходимлари томонидан суруштирув ишлари олиб борилди ва фуқаро Г. Тўраебоевага сок чиқаргич учун тўланган бир миллион сўм ундириб берилди.

А.Сафаров қиймати 2 миллион 400 минг сўмлик “Samsung” русимли телевизор носоз ҳолда эканлини ва дўкон сотувчига маълум қилганлиги таъкидлайди. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида федерация ходимлари текшириш ишларини олиб борди ва “Samsung” русимли телевизор “Artel” русимли телевизорга алмаштириб берилди. 

А. Зайнутдинова 3 миллион 870 минг сўмга “Artel” русимли кондиционер ҳарид қилади. Афсуски кондиционер яроқсиз чиқади. Мазкур ҳолат юзасидан федерация ходимларининг аралашуви натижасида мурожаатчига 3 миллион 870 минг сўм пул маблағи ундириб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг