Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нукус педагогика институти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Нукус педагогика институти раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «NMPI.uz»

Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «в», «г» бандлари ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда прокуратура матбуот хизматига таяниб, «Дарё» хабар берди.

Тергов давомида аниқланишича, Ўзбекистон Президентининг «Олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида»ги 2017 йил 9 августдаги 3183-сонли қарори талабларига зид равишда белгиланган квотадан ортиқ миқдорда қабул амалга оширилган. Бошланғич таълим йўналишига 6 нафар, меҳнат таълими йўналишига 4 нафар, мусиқа йўналишига 3 нафар, дефектология йўналишига 1 нафар, жисмоний маданият йўналишига 3 нафар ва матабгача таълим йўналишига 5 нафар талабаларнинг ўқишга қабул қилиниши учун умумий олган баллари юқори қилиб кўрсатилган.

Бундан ташқари, Нукус давлат педагогика институти мансабдор шахслари Давлат комиссиясининг 9-сонли баёни талабларига зид равишда абитуриентларнинг белгиланган мезон бўйича балларини ҳисоблаш вақтида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш чораларини кўрмасдан, таълим муассасалари томонидан тавсия қилинган, яъни Тахтакўпир туманидан 22 нафар, Мўйноқ ва Хўжайли туманларидан 14 нафардан, Элликқалъа туманидан 6 нафар, Беруний ва Чимбой туманларидан 5 нафардан, Нукус шаҳридан 4 нафар, Нукус туманидан 3 нафар, Қонликўл туманидан 2 нафар ва Кегейли туманидан 1 нафар абитуриент ишлаётган таълим муассасасининг олислиги ва иш стажларига қўйилган балларини сунъий равишда ошириб кўрсатилган.

Шунингдек, Давлат комиссиясининг 8-сонли баёнида 7,0 дан юқори балл тўплаган абитуриентлар учун қўшимча ўринлар тақсимоти бўйича Нукус давлат педагогика институтига Мўйноқ ва Тахтакўпир туманлари кесимида жами 69 нафар талаба қабул қилиш кўрсатилганлигига қарамасдан, баллар кетма-кетлигига мувофиқ равишда амалга оширилмаган ҳолатлари аниқланган.

Бундан ташқари Давлат комиссиясининг 8-сонли баёнида кўрсатилган талаблар қўпол равишда бузилиб, Нукус давлат педагогика институти бошланғич таълим йўналишига 514 нафар, меҳнат таълими йўналишига 49 нафар, мусиқа йўналишига 33 нафар, дефектология йўналишига 30 нафар, жисмоний маданият йўналишига 39 нафар, педогогик психология йўналишига 94 нафар абитуриентлар квотадан ортиқ ўқишга қабул қилинган. Шундан 4 нафар абитуриентларни ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида буйруқ чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг