Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Нурафшон шаҳрида Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда (фото)

Нурафшон шаҳрида Наврўз сайли бўлиб ўтмоқда (фото)

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

18 март куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан ўтказиладиган жорий йилги Наврўз шодиёналари бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шаҳар марказидаги Тошкент йўли кўчасининг икки томони бўйлаб вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари ўзига хос удумлари, урф-одатлари, маданий қадриятларидан келиб чиқиб муҳташам павильон ташкил этилди.

Шу куни Нурафшон шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида ҳаваскорлар иштирокида веломарафон, ёшлар ўртасида оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилди. Асосий майдон яқинидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида волейбол, футзал бўйича кичик турнир ташкил қилинди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, яна Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ташаббуси билан «Қадрият, урф-одат, анъана ва ёшлар» фестивали ўтказилади. Фестиваль давомида варрак учириш, халқ ўйинлари кўргазмали томошаси, китоб сайли кабилар бўлади.

Наврўз сайли ўтадиган майдонда арзонлаштирилган маҳсулотлар савдоси ташкил қилинади, баҳорий таомлар – сумалак, ҳалим тадбир иштирокчиларига тарқатилади.

Асосий саҳнада санъат усталари иштирокида 80 дақиқа давом этадиган бадиий дастур тақдим этилади. Унда халқимизнинг қадимий урф-одатлари тараннум этилган куй ва қўшиқлар, фольклор намуналари, бошқа миллат ва элатлар маданий марказларининг бадиий чиқишлари кутилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот учун: Вилоят бўйлаб кўчат экиш акцияси ўтказиш ишлари  доирасида мевали ва манзарали дарахт кўчатидан қарийб 16 миллион туп ўтқазилди. Вилоятда истиқомат қилувчи 7 минг 302 та ижтимоий ҳимояга мухтож оила, 864 нафар якка-ёлғиз қария, 30 минг нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахсга моддий ёрдам кўрсатилаяпти, озиқ-овқат маҳсулотлари – Наврўз совғалари тарқатилмоқда.

21 март куни вилоятдаги иккита Меҳрибонлик уйида ва мактаб интернетларда, «Саховат» ва «Мурувват» уйларида байрам дастурхони ёзилади, уларга махсус совға-саломлар топширилади.

Шунингдек, байрам арафасида 119 нафар болажоннинг суннат тўйи Нурафшон шаҳрида катта тўй-томоша билан ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг