Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ – эркин фикр ва мулоқот юритиш учун макон

ОАВ – эркин фикр ва мулоқот юритиш учун макон

Фото:«Uz.utro.news»

Халқ билан самимий ва очиқ мулоқот ўрнатиш, аҳолини қизиқтирадиган масалаларни ўз вақтида ҳал этиш, жамиятнинг барча жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш каби амалга оширилаётган эзгу ишлар матбуот ходимлари олдида янги вазифалар очиб бермоқда.

Республика ички ишлар органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганилиши ва қонуний ҳал этилиши ҳамда уларни тизимли равишда таҳлил этиб, ушбу йўналишдаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан бир қатор мақсадли чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида, 2019 йилнинг беш ойи мобайнида ички ишлар органларига 70.623 та, шу жумладан, Президент виртуал кабулхонасидан 3743 та мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 41.538 таси, ёки 37,4 фоизи қаноатлантирилиб, 6.877 нафар шахснинг ҳуқуқлари тикланди. Ушбу мурожаатларнинг 45.581 таси бўйича малакали ҳуқукий тушунтириш берилган, 3939 таси қонуний асосларга кўра рад этилган.

Аҳолининг турли қатламлари билан тўғридан-тўғри мулоқотни кенгайтириш, мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этиш мақсадида Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан жорий йилнинг 5 ойи давомида Республиканинг барча худудларида жами 116 маротаба шахсий ва сайёр қабуллар ўтказилди. Қабуллар давомида жами 5578 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 2083 таси ижобий хал этилди, 2017 таси бўйича малакали хукукий тушунтириш берилди, 159 таси қонуний асосларга кўра рад қилинди, 1027 таси тегишлилиги юзасидан бошқа идораларга юборилди, 292 та мурожаатлар ҳозир ўрганилмокда.

Жорий йилнинг январ-май ойлари давомида Ички ишлар вазири томонидан шахсий ҳамда сайёр қабуллари Тошкент шаҳар, Тошкент ва Бухоро вилоятларида ўтказилди.

Ўтказилган қабуллар жараёнида мавжуд долзарб муаммоларни аниқлаш, уларни бевосита жойида бартараф этишга ҳамда қайта-қайта мурожаат қилаётган фуқаролар муаммолари алоҳида назоратга олиниб, қабулларнинг натижадорлиги ва фуқароларнинг розилигига эришиш, аҳолини ички ишлар органларига бўлган ишончини янада кучайтириш, мурожаатларни холис ва қонуний ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Сайёр қабул давомида жами 652 та турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 279 таси ижобий ҳал қилинди, 340 тасигамалакали ҳуқукий тушунтиришлар берилди, 3 таси қонуний асосларга кўра рад қилинди ҳамда 30 таси тегишлилиги юзасидан бошқа идораларга юборилди.

Гиёҳвандлик аср вабоси бўлганлиги туфайли мамлакатимизда унга қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Ўтган 5 ой мобайнида 1069 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар фош қилиниб, уларни қонун асосида ҳал қилиниши таъминланмоқда.

Республикамизда ҳар йили икки (босқичда) этапда “Қорадори” тадбири ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, унинг биринчи (босқичи) этапи ҳозирда яъни 1 майдан 30 июнга қадар ўтказилмоқда.
Мазкур тадбирга 9 мингдан ортиқ ички ишлар органлари ходимлари, 3 635 нафар жамоатчилик вакиллари, техник воситалар ва вертолёт ҳам жалб қилинган.

Вазирлик тизимида халқаро ҳамкорлик ҳам кенг йўлга қўйилган, яъниИчки ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси дипломатик алоқа ўрнатган барча давлатлар ИИВ билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Ўтган 5 ой мобайнида МДҲ давлатлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Ҳиндистон, Покистон, БАА, Саудия Арабистони, Туркия, Исроил, АҚШ, Германия, Франция, Англия, Италия, Венгрия, Норвегия ва бошқа давлатлар ИИВ билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган тадбирлар амалга оширилди. 200 дан ортиқ конференция, семинар, тренинг, хорижий ҳамкорлар иштирокида ўтказилиб, мазкур анжуманларда 780 нафар ходимларимиз қатнашди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда туристик салоҳиятни юксалтириш, туристик оқимини кўпайтириш, шунингдек, уларга қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш мақсадида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.

Мамлакатимизда туризм соҳасининг ривожланиши ва хорижий давлатлардан ташриф буюраётган сайёҳлар сонининг ортиши кўп жиҳатдан фуқароларнинг осойишталигини сақлаш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш сифатига боғликдир. 2017 йил 23 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг 939-сон қарорига мувофик, туристлар оқими юқори бўлган Бухоро, Самарқанд, Хива ва Шахрисабз шаҳарларида 2018 йил 1 январь кунидан бошлаб хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари туристларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш ва хуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда аҳолининг маданияти ва меҳмондўстлик фазилатларини юксалтириш мақсадида хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан 2.709 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилган. Хусусан:

-оммавий ахборот воситаларида туристлар хавфсизлигига оид масалалар юзасидан 156 та чиқиш қилиниб, уларнинг 27 таси газета ва журналларда, 16 таси радио орқали, 54 таси телевидение ва 59 таси Интернет тармоқларида ёритилган: фуқаролар билан 306 марта учрашув ўтказилган; туризм намойиши объектлари ва уларга туташ худудларда яшовчи хуқуқбузарлик содир этишга мойил ҳамда профилактик ҳисобда турган 2240 дан ортик шахслар билан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Туристларга кўшимча қулайликлар яратиш ва хавфсизлик чораларини кучайтириш масалалари юзасидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларга 105 та таклиф ва тақдимномалар киритилган, уларнинг 18 таси ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматларига, 42 таси маҳаллий ҳокимият органларига, 45 таси бошқа давлат орган ва ташкилотларга юборилган.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ташкил этилган худудларда туристлар томонидан ёки уларга нисбатан бирорта ҳам жиноят содир этилишига йўл қўйилмаган.
Шу ўринда энг муҳим бўлган биргина омилни мисол қилсак, яъни илгари жиноятни содир этган фуқаро белгиланган тартибда жазога тортилган бўлса, эндиликда жиноятчиликнибошланғич даврида уни олдини олиш ҳамда бартараф қилиш муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кундадавлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган энг устивор вазифалардан бири ҳам фуқароларимиз томонидан рўй бериладиган жиноятчиликка йўл қўймаслик билан боғлиқдир. Бу вазифа нафақат Ички ишлар вазирлиги, балки барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тегишли.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар Стратегияси давлат ва жамиятни ҳар томонлама ва жадал ривожлантириш, мамлакатни модернизация қилишнинг янги истиқболларини белгилаб берди.

Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифалар асосида жамиятда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг касбий фаолиятларини ҳимоя қилиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, фуқароларнинг қонуний манфаатлари тўғрисида ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Журналистик материалларни танқидий таҳлил қилиш, медиа-маҳсулотлар сифатини янада яхшилаш асосида тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий технологияларни ОАВ фаолиятига жорий этиш, ходимларнинг касбий маҳоратини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашллаб-асбий маҳоратини ошириш, га алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий технологияларни ОАВ фаолиятига жорий этиш, ахборот беришнинг замонавий шаклларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Агар ИИВ ва унинг ходимлари томонидан олиб борилаётган ишларни бирма-бир айтиб ўтадиган бўлсак, улар ҳақида ҳар куни оммавий ахборот воситалари ахборотларида, интернет хабарларида, турли интернет тармоқ ва каналларида хабарлар тарқатилади, оммага етказилади. Бунда, албатта, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси фаолияти алоҳида ўрин тутади. Бошқарма ташкил топган дастлабки кунларданоқ мамлакатимизда рўй бераётган ҳодисалар, кенг миқёсда ўтказилаётган тадбирлар ИИВ тасарруфидаги www.iiv.uz сайтида ёритиб келмоқда.

Энди бир эслаб кўрайлик, илгари юртимизда рўй берган у ёки бу ҳодиса ҳақида умуман ҳеч қандай маълумотга эга эмас эдик. Фақатгина, халқ орасидаги “миш-миш”ларга таяниб юрардик.

Ҳозирда рўй бераётган ҳодисалар, улархоҳ, йўл-транспорт ҳодисаси, хоҳ ўғрилик ёки безорилик бўлсин, бўлиб ўтган воқеа тафсилотлари ИИВ сайтида батафсил ёритиб келинмоқда.

Албатта, Ўзбекистонда фаолият юритиб келаётган электрон сайтлар ҳам ушбу маълумотларни халқ ва кенг жамоатчиликка етказиб бермоқда.

Ҳали олдинда қилинадиган ишлар талайгина. Савол ва муаммолар ҳам етарлича. Лекин шунга қарамай, ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси ходимлари, “шанба-якшанба, дам олиш кунлари” демасдан меҳнат қилиб мамлакатимизни жаҳонда ўз нуфузини янада ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг