Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОАВ: Россия ҳарбий кемалари Суриянинг Тартус портини тарк этди

ОАВ: Россия ҳарбий кемалари Суриянинг Тартус портини тарк этди

Фото:«Aif.ru»

«Коммерсант» сайтининг «Image Satellite International» мониторинг порталига таяниб тарқатган хабарига қараганда, рус ҳарбий кемалари Суриянинг Тартус портини тарк этган. Нашрда қайд этилишича, бу жараён билан боғлиқ жараён акс этган лавҳаларнинг бирида портда турган етти кема, қўпорувчи ҳаракатларга қарши «Граначок» қайиғи ва иккита дизелли сувости кемаси кўринган. Кейинги бир лавҳада эса портда биргина кемадан бошқа ҳеч бир кема қолмагани акс этган.

«Порталнинг таъкидлашича, Россия АҚШнинг Сурияга ҳужумига тайёргарлик юзасидан ўз кемаларини кўчирмоқда», — деб ёзади «Коммерсант».

Эслатиб ўтамиз, Тартусда Россиянинг Ҳарбий денгиз флоти базаси жойлашган. Ўрта денгизда Россия эскадраси доимий тарзда ҳаракат қилади. Россия Қора денгиз флотининг март ойи бошларидаги маълумотига кўра, бу эскадранинг таркибида 15 та ҳарбий ва таъминот кемалари мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг