Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Об-ҳаво қандай аниқланади?

Об-ҳаво қандай аниқланади?

Фото: Google.com

Об-ҳаво ва уни олдиндан қандай бўлишини билиш масалалари инсониятни қадим замонлардан қизиқтириб келган.

Қадимий даврларданоқ одамлар атроф табиий муҳит ўзгаришларини кузатганлар ва шунга асосланиб об-ҳаво ўзгаришларини олдиндан аниқлашга ҳаракат қилганлар. Илмий асосга эга илк об-ҳаво башоратлари 19 аср ўрталарига тегишли. 20 асрнинг 20-йилларини метеорологияда янги, ҳозирги кунда ҳам қўлланиб келинаётган синоптик таҳлилни жорий этиш даври деб ҳисоблаш мумкин.

Об-ҳавони прогнозлаш 21 асрда мустаҳкам илмий асосга эга бўлсада, бироқ бугун ҳам мураккаб физик масалалардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда об-ҳаво маълумотларини тузиш жараёни катта миқдордаги маълумотларни комплекс таҳлил қилишдан иборат. Авваламбор, бу — ҳам ер юзасида, ҳам бутун Евроосиё ҳудуди бўйича атмосферанинг турли қатламларида об-ҳавонинг фактик ҳолати тўғрисида маълумотлар. Бу маълумотларни олиш учун кечаю-кундуз ҳар уч соатда кузатувчи метеорологлар метеомайдончаларга чиқиб кузатув (ҳарорат, намлик, босим, шамол йўналиши ва тезлиги, ёғинлар каби) ўтказадилар. Ўзбекистонда бу жараёнларни ривожланган мамлакатлардаги каби автоматлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Кузатув натижалари прогноз марказларига етказиб берилади ва синоптиклар ихтиёрига келиб тушади.

Шу ернинг ўзига радиозондлаш станциялари томонидан узатиладиган атмосфера қатламлари тўғрисидаги маълумотлар, мураккаб термо ва гидродинамика тенгламалари ечимларидан иборат рақамли моделлар натижалари келиб тушади. Ушбу барча маълумотлар Жаҳон метеорология ташкилоти аъзоси сифатида Ўзбекистонга етакчи прогноз марказлари томонидан тақдим этилади. Ернинг сунъий йўлдошларидан ва радиолокаторлардан олинган маълумотлардан кенг фойдаланилади.

Прогнозчиларнинг вазифаси мавжуд бутун ахборотни таҳлил қилиш, метеорология фани ютуқларидан фойдаланган ҳолда ўз билими, тажрибаси, ва ҳатто интуициясига таяниб тайёрланган об-ҳаво маълумотларини ҳаммага етказишдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг