Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Обод қишлоқ» дастури ҳақиқатан амалда...ми?

«Обод қишлоқ» дастури ҳақиқатан амалда...ми?

Фото: «Xabar.uz»

Хабарингиз бор, республикамиз ҳудудларида «Обод қишлоқ» дастури бўйича ҳаракатлар бошлаб юборилган.

«Xabar.uz»га маълум қилишларича, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги Оқдарбанд қишлоғида «Обод қишлоқ» дастури доирасида ишчи гуруҳ ҳаракати билан йўл инфратузилмаси яхшиланди, қишлоқдаги таъмирталаб бўлган 1000 дан ортиқ уйларда таъмирлаш ишлари олиб борилди, кам таъминланган 8 та хонадоннинг том қисми ҳомийлик асосида янгитдан қуриб берилди.

— Уйимнинг томи таъмирталаб эди. Ойна ва эшикларим ҳам анча уриниб қолганди. «Обод қишлоқ» дастури бошланганидан сўнг ишчи гуруҳ вакиллари муаммоларимизни ўрганиб, уйимни ҳам таъмирлаб беришди, — дейди Қўш ҳовли кўчаси 46-уйда истиқомат қилувчи Райҳон Жуманиёзова.

Фото: «Xabar.uz»

Алоқа ва интернет тармоқларини қишлоқ жойларида намунали деб бўлмасди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида эса Ўртаёп қишлоғидан Оқдарбанд қишлоғигача оптик толали кабель тортилди. Натижада 235 та абонентга хизмат кўрсатиш бошлаб юборилди. Дарвоқе, эндиликда улар интернет тармоғидан ҳам фойдаланишмоқда.

Бундан ташқари, банк кредитлари билан аҳолига ёрдам кўрсатиш, ичимлик суви билан таъминлаш, томорқа ерлари учун оқава сувлари етказиш, электр энергияси таъминоти, қишлоқ аҳолисига газ етказилиши сифатини ошириш ишлари ўз ўрнида давомий амалга оширилмоқда.

Айниқса, томорқа майдонлари экилишини ўрганиш ишлари билан бирга ишсиз бўлган қишлоқ аҳолиси хонадонларида иссиқхоналар ташкил этиш масалалари алоҳида кўриб чиқилиб, иссиқхоналар қуриш бўйича ишлар аллақачон бошланиб, аҳолига топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг