Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Обод қишлоқ»дан «Обод маҳалла»га навбат келди

«Обод қишлоқ»дан «Обод маҳалла»га навбат келди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 28 май куни Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Банк-молия академияси, Тошкент халқаро Вестминстр университети ҳамкорлигида «Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатлар стратегияси: макроиқтисодий барқарорлик, инвестицион фаоллик ва инновацион ривожланиш истиқболлари» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Мазкур конференцияда Россия Федерацияси, Марказий Осиё ва хорижий мамлакатларнинг таниқли иқтисодчи олимлари, хусусан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон Фанлар академиясининг академиклари, Германия, Буюк Британия, Австралия, Индонезиядан ташриф буюрган олий таълим муассасалари ректорлари ва иқтисодчи олимлари, халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамда Фанлар академиясининг иқтисодиёт соҳасидаги академиклари, илмий-тадқиқот институтлари ректорлари, амалиётчи мутахассислар ҳамда нуфузли олий таълим муассасаларининг ректорлари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди.

— Кейинги ўн йилликдаги энг катта муаммомиз меҳнатга лаёқатли аҳоли сонининг ҳаддан ортиқ баландлиги ва унга яраша иш ўринлари яратилмагани бўлди, — дея таъкидлади анжуманда сўзга чиққан Иқтисодиёт вазири Б.Хўжаев.

Фото: «Xabar.uz»

Аммо бу ҳолатни яхшилаш мумкинлиги ва бу масала бўйича иш олиб борилаётганини таъкидлар экан, вазир «30 та шаҳарда худди 5 йиллик «Обод қишлоқ» дастурига ўхшаш «Обод маҳалла» дастури ишга тушганини таъкидлади. Қиймати 12-13 триллионни ташкил этади.

«Обод маҳалла» дастури доирасида Тошкент шаҳар Олмазор тумани 2-сектор раҳбари, туман прокурори Д.Зуфаров Олтинсой МФЙда ободонлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг