Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Одам савдоси: баландпарвоз гаплар ортда қолдими?

Одам савдоси: баландпарвоз гаплар ортда қолдими?

Фото: «Xabar.uz»

Одам савдоси ҳақида учта факт:

Одам савдосидан жабр кўрганларнинг деярли барчаси яқин танишлари ёки қўни-қўшнилари орқали хорижда «ишга жойлашган».

Деярли барчасига «Йўлкирангни қоплашади, ҳужжатларни ҳам ўзлари ҳал қилишади», деб айтилган.

Иш учун патент олиш баҳонасида паспортларини олиб қўйишган.

Одам савдоси ҳақида юқорида сўз юритилган фактлар Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан одам савдосига қаршиш курашиш, мазкур патент жиноятнинг олдини олиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирларга бағишланган семинарда алоҳида тилга олинди.

Таъқидланишича, жаҳонда инсонларни пуллашдан тушадиган даромад йилига 12 миллиард АҚШ долларини ташкил этмоқда. Ҳар йили 4,5 миллион одам қулликка маҳкум бўлиб қолмоқда.

Семинарда Одам савдосига қаршиш курашиш бўйича Юнусобод туман ҳудудий идоралараро комиссияси раиси, Юнусобод туман ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, подполковник Э.Хайруллаев сўзга чиқиб, комиссия томонидан одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда олиб борилган тадбирлар, комиссия фаолиятидаги камчиликлар, уларни бартараф этиш борасидаги  чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари хусусида сўз юритди.

Шунингдек, маърузачилар томонидан одам савдосига қарши курашиш ҳамда доимий яшаш манзилларидан узоқ муддатга чиқиб кетган шахсларни республикамизга қайтариш, узоқ муддатдан кейин қайтган фуқаролар билан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари, Юнусобод туман тиббиёт бирлашмаси билан мазкур йўналишдаги амалий ҳаракатлар, одам савдоси жинояти қурбонларига, хориждан депортация бўлиб қайтган фуқароларимизни ишга жойлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш, бу борадаги камчиликларни бартараф этишга қаратилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам батафсил маълумот берилди.

Тадбирда туман ҳокимлиги, прокуратурасидаги соҳавий хизмат вакиллари ҳам иштирок этишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг