Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одамларимизда тежаш маданияти йўқ — «Ҳудудий электр тармоқлари»

Одамларимизда тежаш маданияти йўқ — «Ҳудудий электр тармоқлари»

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ масъул ходими Даврбек Имомов 24 июль куни АОКАда ўтган матбуот анжуманида истеъмолчиларда энергия тежаш маданияти шаклланмаганини айтган.

— Тан олиш керак, бизда тежаш маданияти шаклланмаган. Масалан, Ўзбекистонда бир хонадон бир ойда ишлатадиган ўртача энергия сарфи 170 кВтга тенг. Лекин ёзда ва қишда 500 кВтгача чиқиб кетади. Агар тарифни 18 фоизга оширсак, одамлар 300 кВтдан камроқ ишлатишга ҳаракат қилади. Бу тизимга фойда, — деган Имомов.

Даврбек Имомовнинг айтишича, хонадонларга нисбатан қўлланиладиган 300 кВтлик лимитдан кўзланган мақсад — тежаш маданиятини шакллантириш. Маълумот учун, лимитдан ташқари ҳар бир кВт энергия 46 сўм қимматроқ нархда ҳисобланади.

Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ва мувофиқлаштириш (АСКУЭ) тизими жорий этилгач, истеъмолчиларга нисбатан турлича тарифлар қўлланилади. Ҳозир бундай ҳисоблагичлар барча хонадонларга ўрнатилмоқда.

— Ушбу замонавий электр ҳисоблагичлар истеъмолчиларга бепул ўрнатиб берилмоқда, — деган АСКУЭ дирекцияси директори Ботир Алимов. — Лекин бу маблағлар кредитлар ҳисобидан амалга оширилмоқда. Уни қайтариш керак. Маблағлар янги тизимга ўтганимиздан сўнг, бир кВт электр энергияси нархининг 15 сўми ҳисоблагичларнинг пулини қоплаш учун йўналтирилади. Бу — нархлар ошади, дегани эмас. Содда қилиб айтадиган бўлсак, масалан, бир кВт электр энергияси нархи 230 сўм бўлса, ана шу сумманинг 15 сўмини кредитга ажратамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг