Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Офтальмология учун инновация» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

«Офтальмология учун инновация» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

Бугун, 11 май куни Тошкент вилоятининг Зангиота тумани марказий поликлиникасида «Зангиота тумани — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш, илм-фан ва таълим соҳасида жаҳон ва ички тажрибани жорий этишда инновация майдон» лойиҳаси доирасида «Офтальмология учун инновация» мавзусида халқаро илмий-амалий семинари ҳамда «Ёрқин нигоҳ» инновацион-офтальмологик хонасининг очилиш маросими ўтказилди.

Зангиота туманидаги марказий поликлинида ўтказилган тадбир Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Фаол тадбиркорлик, инновацияон ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш» йили давлат дастури ҳамда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросига бағишланди.

«Sharq Ayoli» халқаро жамоат фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда соғлиқни сақлаш тизимида инновацион технологиялардан самарали фойдаланиш масаласи муҳокама этилди.

Тадбир тафсилотлари билан тез орада батафсил маълумот берамиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг