Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногирон аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган жамоат фонди рўйхатдан ўтказилди

Оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган ва ногирон аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланадиган жамоат фонди рўйхатдан ўтказилди

Фото: «Sangzor.uz»

Адлия вазирлиги томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.


Мавзуга доир:
Боласини ўлдирганни ваҳший деймиз... Ногирон фарзандига қараган онага эса иш стажини ҳисобламаймиз


Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларига кўмаклашиш ҳисобланади.


Мавзуга доир:
Тўрт йилдан буён кўчага чиқмаган аёл


Эслатиб ўтамиз, мазкур фондни ташкил этиш Ўзбекистон  Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида белгиланган эди.


Мавзуга доир:
Онасини ва синглисини ураётган ўғиллар... оқибатни унутманг деймиз?!


 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг