Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Оҳангаронлик ҳайдовчи ЙПХ инспекторини тош билан урди

Оҳангаронлик ҳайдовчи ЙПХ инспекторини тош билан урди

Фото: Zamin.uz

Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Мамайқўрғон МФЙ ҳудудида вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспектори, Б.Сайфиддинов шу ерда ҳаракатланиб келаётган 1997 йилда туғилган Ж.Мадалиев бошқарувидаги «ВАЗ-21011» русумли автомашинани тўхтатган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

ЙПХ инспектори ундан автомашина ҳужжатларини сўраганида, ходимнинг қонуний талабларига бўйсунмай автомашина ҳужжатларини тақдим қилмаган.

Шундан сўнг сафдор Б.Сайфиддинов Ж.Мадалиевни Олмалиқ шаҳрида жойлашган Тиббий экспертиза марказига мастлик ҳолатини қайд этиш учун унинг автомашинасида олиб кетаётган вақтида Ж.Мадалиев сафдор Б.Сайфиддиновга ҳожатга чиқмоқчи эканлигини айтиб автомашинани йўл четига тўхтатишини сўраган. У шундан сўнг инспектор Б.Сайфиддиновнинг орқа томонидан келиб, уни юз қисмига тош билан уриб жароҳат етказган ва воқеа жойидан яширинган. Натижада ЙПХ инспекторига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида Ж.Мадалиев қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг