Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оила» маркази ходимларини йиғилишга жалб этган ташкилот раҳбарлари ишдан олинади

«Оила» маркази ходимларини йиғилишга жалб этган ташкилот раҳбарлари ишдан олинади

Фото: «Спутник»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 2 февраль куни «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолангани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги Республика «Оила» илмий-амалий маркази негизида ташкил этилди.

«Оила» маркази директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

«Оила» маркази директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича вазирга, директорнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва «Оила» маркази вакилларини уларнинг вазифалари ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган йиғилишларга ва бошқа тадбирларга жалб этиш тақиқланади. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талабни бузгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган шахсий жавобгарликка тортилади.

2018 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Республика «Оила» маркази ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув аппарати ходимлари таркибига кирувчи пенсионерларга, уларнинг бу ташкилотлардаги фаолияти ягона бўлган тақдирда, пенсиялари тўлиқ тўланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг