Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОИТСга қарши курашиш марказига янги раҳбар тайинланди

ОИТСга қарши курашиш марказига янги  раҳбар тайинланди

Фото: «Xabar.uz»

Бир неча кун олдин ОИТСга қарши кураш маркази директори Нурмат Сатиниязович Атабеков Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тиббиёт фанлари доктори Қаҳрамон Юлдашев Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг янги директори этиб тайинланган.

Маълумотда айтилишича, янги раҳбарнинг зиммасига ОИВ инфекциясини эрта аниқлаш, уни профилактикасини ўз вақтида амалга ошириш, диагностика  ва даволаш стандартларини қайта кўриб, замонавий ҳамда инновацион технологияларни кенг жорий этиш, ушбу касалликка қарши самарали курашиш, беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш, шифохона ички инфекциялари билан касалланиш ҳолатларини кескин камайтириш сингари муҳим вазифалар юклатилган.

Шунингдек, у, бугунги кун талабидан келиб чиқиб мутахассислар малакасини ошириш, иммунология, вирусология ва эпидемиология йўналишларида илмий ишларни ривожлантириш, шу билан бирга, аҳоли ўртасида ушбу касалликка қарши самарали тарғибот ишларини кучайтириш, жаҳоннинг нуфузли харқаро ташкилотлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш каби қатор устувор масалаларга ҳам масъул этиб белгиланди.

Қ.Юлдашев бугунга қадар Тошкент врачлар малакасини ошириш институти тиббий профилактика факультети декани лавозимида ишлаб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг