Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент қарори билан ОИВ инфекциясига қарши курашиш тизими такомиллаштирилади

Президент қарори билан ОИВ инфекциясига қарши курашиш тизими такомиллаштирилади

Фото: «metroweekly.com»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 25 январь куни «Ўзбекистон Республикасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА сайтида келтирилган.

Унга кўра, 2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш Давлат дастури тасдиқланади. 2018 йил 1 июлдан бошлаб ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш билан шуғулланувчи туманлараро диагностика лабораториялари ҳудудий ОИТСга қарши курашиш марказлари таркибига киритилади ва марказларга ушбу лабораторияларни молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ҳамда фаолиятига ташкилий-методик раҳбарлик қилиш юкланади.

Уч ой муддатда ОИВ инфекцияси ва қўшимча касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун зарур бўлган диагностикумлар ва тест-системаларни маҳаллий шароитда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича таклифлар киритади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари даволаш-профилактика муассасалари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда стерилизация бўлимлари ва пунктларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий аппаратлар ва асбоб-анжомлар билан тўлиқ жиҳозлаш учун зарур маблағ ажратади, даволаш-профилактика муассасаларини бир маротаба ишлатиладиган тиббий асбоб-анжомлар, тест-системалар, диагностикумлар ва сарфловчи материаллар билан таъминланади.

Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.Акмалов зиммасига юклансин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг