Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автобусда ёниб кетганларнинг ўлими бўйича тиббий экспертиза хулосаси берилди

Автобусда ёниб кетганларнинг ўлими бўйича тиббий экспертиза хулосаси берилди

Фото: «Казинформ»

Оқтўба вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Асет Калиев Иргиз туманида ёниб кетган автобусда ҳалок бўлганларнинг ўлими юзасидан тиббий хулосани айтди.

— Биз туни билан ҳалок бўлганларнинг ўлими сабабларини ўргандик. Тадқиқотлар натижасига кўра, одамлар тутундан бўғилиб эмас, термик куйиш оқибатида вафот этган. Биз ўз ишимизни якунладик. Эндиликда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ишни давом эттиришлари мумкин.

Аввал хабар берганимиздек, автобусда 57 нафар фуқаро бўлган. Улардан 52 нафари вафот этган. 5 нафари эса автобус ичидан чиқиб қолишга улгурган. Уларнинг уч нафари Қозоғистон фуқароси, икки нафари эса Ўзбекистон фуқароси бўлган. Юз берган ҳодиса муносабати билан «тезкор линия»лар ишга туширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг