Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олимлар гриппнинг энг хавфли тури тарқаётганини аниқлашди

Олимлар гриппнинг энг хавфли тури тарқаётганини аниқлашди

Фото: «Shutterstock.com»

Жон Ҳопкинс университети олимлари янги аниқланган «CladeX» грипп вируси штамми глобал эпидемияга сабабчи бўлишидан хавотирда. Улар аниқлаган 400 нафарга яқин беморнинг 50 нафари оламдан ўтган. Бу гриппнинг илк ўчоқлари Германия ва Венесуэлада аниқланди, деб ёзмоқда «Science Alert».

Беморлар йўтал ва бош оғриғидан шикоят қилаётганига асосланиб, олимлар бу вирусни «респиратор»лар оиласига киритишди, яъни у ҳаво орқали юқади. Касалликнинг илк аломатлари шамоллаш ёки қизамиқникига ўхшайди. Хавотирли жиҳати, вирус юқиши ва ўлим орасидаги масофа жуда қисқа — атиги бир неча ҳафта.

Янги тоифа вирусни юқтирганлар даволаниш олмаса энцефалит (бош миянинг яллиғланиши) касаллигини орттириб олиши ва кома ҳолатига тушиши мумкин.

Аммо энг қўрқинчлиси бу эмас. Агарда ўз вақтида вакцина ишлаб чиқилмаса, вирус худди оддий грипп каби одамдан одамга кўчиб ўта бошлайди. Бунинг оқибатида сайёрамиздаги қарийб 900 миллион нафар инсонни «CladeX» вируси заҳарлаши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг