Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг номи ўзгарди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталаридан бирининг номи ўзгарди

Фото: Олий Мажлис қонунчилик палатаси матбуот хизмати

Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эндиликда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, деб ўзгартирилди.

Қўмита номининг ўзгариши масъулият соҳаси кенгайганлиги билан боғлиқ. Аввал қўмитанинг фаолият доираси фақат ахборот соҳаси ривожланишига қаратилган бўлса, эндиликда қўмита инновацияларни қўллаб-қувватлаш, жамият ҳаётининг турли соҳаларига илғор технологияларни жорий қилиш йўналишида ҳам фаолият юритади, дейилади хабарда.

Мазкур ўзгариш расмиятчилик учун эмас, балки мамлакат инновацион ривожланиши жараёнларини жадаллаштириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни шакллантиришга йўналтирилган комплекс тадбирлар дастурининг бир босқичидир. Қонунчилик палатаси қабул қилган қарор билан инновацион фаолиятни рағбатлантиришга қаратилган, парламентнинг қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти самарадорлигини ошириш учун институционал асос шакллантирилмоқда.

Эндиликда мазкур қўмита парламент даражасида инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича салмоқли ва таъсирчан ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилади. Мазкур ўзгариш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини ҳал этиш ва миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган инновацион фаолликни жадаллаштиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Инновацион фаолият тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилишга тааллуқлидир.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси янги ташкил этилган Инновацион ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда инновация ва инновацион фаолият соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий муносабатларни самарали бошқаришга, илмий, илмий-техник ва бошқа инновацион фаолият натижаларини яратиш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Парламент қўмитаси фаолияти инновацион соҳа учун эксперт ҳамжамияти ҳаракатларини бирлаштириш, кенг жамоатчилик учун миллий инновацион инфратузилмани ривожлантириш йўлларини белгилаб олиш, ушбу соҳада самарали давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш имкониятини яратади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг