Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев кеча, 29 июнь куни «Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасининг 3-бандига ва «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимига сайланди:

Давлат Ҳакимович Бобоноров ўн йил муддатга;

Зафаржон Ҳасанович Файзиев ўн йил муддатга;

Ирода Абдукаримовна Болтахўжаева ўн йил муддатга;

Нодиржон Турсунболтаевич Ражабов ўн йил муддатга;

Фируз Толибович Турсунов ўн йил муддатга.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг