Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун хабар берганимиздек, 12-14 март кунлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан «Давлат дастурларининг амалга оширилишида жамоатчилик назоратини ўрнатиш: журналист масъулияти ва ҳуқуқлари» лойиҳаси доирасида республика анжумани, медиа-тур, семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.

Лойиҳа доирасида вилоятлар ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ахборот хизматлари раҳбарлари ҳамда ҳудудий босма ОАВ таҳририятлари бош муҳаррирлари иштирок этяпти.

Бугун лойиҳа доирасида «Тailor impex» корхонаси ҳамда Зангиота туманида жойлашган «Highway Logistics» логистика марказига медиа-тур ташкил этилди.

Кунинг иккинчи ярмида эса иштирокчиларнинг касбий малакаларини ошириш мақсадида ОАВ тўғрисидаги қонунчиликка киритилаёган сўнгги ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан тегишли соҳа экспертлари иштирокида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинарда Ўзбекистон жаҳон тиллари университети доценти Наргис Қосимова ҳамда иштирокчилар томонидан «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди, қатор таклифлар билдирилди.

Шунингдек, тажрибали мутахассислар томонидан сифатли фотолар танлаш, ва ишлаш бўйича мастер-класс ўтказилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг