Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Online Sarmoya»: Банкка келмасдан омонат расмийлаштиришни истайсизми?

«Online Sarmoya»: Банкка келмасдан омонат расмийлаштиришни истайсизми?

Фото: «Ўзсаноатқурилишбанк»

«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан республика банклари ичида биринчилардан бўлиб, рақамли банк технологиялари асосида масофадан туриб «Online Sarmoya» омонатини очиш имконияти яратилди.

Эндиликда «Uzpsb Mobile» дастури орқали ўз пластик картангиздаги маблағни куннинг истаган вақтида ушбу омонатга ўтказишингиз, омонат фоизини 24/7 режимида банкка келмасдан туриб пластик картага туширишингиз, омонатни қайта расмийлаштириш ҳамда коммунал ва бошқа хизмат кўрсатувчи ташкилотларга тўлов ўтказишингиз мумкин бўлади.

«Online Sarmoya» омонатининг афзалликлари: 

  • жамғарма кассага келиб омонат ҳисобварағи очиш, пулни кассага топшириш, шунингдек омонатни расмийлаштириш учун ортиқча вақт сарфланмайди;
  • пластик карта ва банкда аввал очилган омонат маблағларини мобил телефонингизга уланган «UzPSB Mobile» дастури орқали онлайн тарзда масофадан бошқариш, энг асосийси, юқори фоизли омонатларга жойлаштириши мумкин;
  • омонатга пул маблағи қўйишда омонатнинг шартлари билан «UzPSB Mobile» дастури орқали танишиш ва электрон офертани тасдиқлаш;
  • омонатга ҳисобланган фоизли даромадни бошқа пластик картага, коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш учун йўналтириш;
  • омонатнинг сақлаш муддати тугаганидан кейин маблағни исталган онлайн омонат турига қайта расмийлаштириш;
  • «UzPSB Mobile» дастурида «Калькулятор» банди бўлиб, омонат турини танлаб, қўйиладиган пул маблағи киритилса, омонатга пул маблағини сақлаш даврида қанча фоизли даромад ҳисобланиши онлайн кўрсатилади;
  • омонатларга ҳисобланган фоизли даромадлар ва бошқа барча кирим-чиқимлар бўйича мобил телефонига SMS хабар келади.

«Online Sarmoya» омонатининг шартлари:

- омонат валютаси – сўм;

- омонатнинг сақлаш муддати – 3 ой;

- омонатнинг минимал миқдори 100 минг сўм ва максимал миқдори чегараланмаган;

- омонатнинг сақлаш муддати оралиғида қўшимча маблағ қабул қилинади, омонатнинг йиллик фоиз ставкаси - 16 %.

Яна бир янгилик! Яқин кунлар ичида банк тизимидаги барча омонатлар онлайн тизимга ўтказилади.

«Ўзсаноатқурилишбанк» ўз мижозларини юксак қадрлайди ва янада қулай ҳамда замонавий хизматларни жорий қилишда давом этади!

Қўшимча маълумотларни Банкнинг исталган филиалиданвеб-сайтдан, шунингдек, (0371) 120-45-42 телефон рақами ёки қуйидаги манзилдан олишингиз мумкин:

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг