Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Oʻqituvchi» нашриётида ўқитувчилар кунига бағишланган тадбир ўтказилди

«Oʻqituvchi» нашриётида ўқитувчилар кунига бағишланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги тизимидаги «Oʻqituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари ўз устоз ва мураббийларини байрам билан табрикладилар.

Бир неча йилдан бери, юртимизда 1 октабр – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида нишонлаб келинади. Ўқитувчи ва мураббийлар касбини эъзозлаш, меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида 2018 йил 28 сентабрь куни «Oʻqituvchi» нашриёт-матбаа ижодий уйи ходимлари ўз устоз ва мураббийларини табриклаб, байрам тадбирини ўтказди.

Тадбирда кўп йиллар давомида нашриётда ўз фаолиятини олиб борган, ўз соҳасида самарали меҳнат қилган, талайгина шогирдларга билим берган, уларда касбга муҳаббат туйғусини уйғота олган, ёши улуғ устоз ва мураббийлар қатнашишди.

Тадбирни « Oʻqituvchi» НМИУ директори Сирожиддин Хуснутдинов ўз байрам табриклари билан очиб берди.

‒ Касбимиз шижоатли ёшлар қўлига ўтаётганидан жуда хурсандмиз. Байрамларда ҳамкасблар билан мана шундай давраларда дийдор кўришиш имкониятини берган нашриётнинг ёш ходимларидан миннатдормиз, ‒ дейди бош муҳаррир лавозимида фаолият юритган Абдулла Ҳасанов.

Тадбир давомида шу даргоҳнинг фидойилари бўлган устозларга бағишлаб байрам дастурхони ёзилди. Уларга нашриёт томонидан эсдалик совғалари улашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг