Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оқсоқоллар сайлови олдидан махсус семинар ўтказилди

Оқсоқоллар сайлови олдидан махсус семинар ўтказилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 16 январ куни Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлиги мажлислар залида Тошкент шаҳар маҳаллалар кенгаши ташаббуси билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар туманлар кенгашлари ходимлари учун “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини самарали ташкил этиш ва ўтказиш йўллари” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 505 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, мавжуд маҳаллаларнинг ҳаммасида 2019 йил май ойида фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайлови бўлиб ўтади.

Шаҳримизда яшаётган фуқароларимиз ўзларининг ҳуқуқ-бурчлари ва ваколатларини қонун доирасида билиши ўз навбатида билим ва тажрибали инсонларни фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) номзодларига тўғри танлашга имкон беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг